Блэкжек қоидалари

Битта сирни очишга рухсат этинг – блэкжек ўйнашни ўрганишга кўпам вақт кетмайди. Сизга бироз вақт, интилиш ва блэкжек ўйини йўриқномаси керак бўлади. Мутахассисларимиз йўриқнома масаласини бўйнига олдилар ва шу сабабли блэкжек ўйнашни тез ўргатадиган, янги бошловчиларги қулай бўлган йўриқнома яратдилар.

Барчаси ўйин қоидаларидан бошланиб тугайди. Блэкжек ўйнашни ўрганмоқчи бўлсангиз, сиз ҳеч нимани ўтказиб юбормаслигингиз лозим. Шу сабабли биз блэкжекнинг асосий тафсилотларини очувчи бутун бўлимни йўриқномага қўшдик.

Асосий қоидаларни ўргангандан сўнг, сиз тез орада профессионал даражада блэкжек ўйнашни ўрганасиз. Бизнинг янги бошловчиларга қулай маслаҳатларимиз ўрганишнинг сўнгги қадамини ташлашга ва ҳақиқий ўйинни бошлашга ёрдам беради. Сиз дўстларингизга блэкжек ўйнашни билишингиз билан мақтанишингиз ва балки ютуқларингиз билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Ютишда давом этиш учун блэкжек ўйинининг барча тафсилотларини билиш муҳим. Қисқаси, тарқатувчи карталарни тарқатишидан олдин сиз бошланғич пул тикасиз, ва ўйин давомида қўшимча пул тикишингиз мумкин. Жозибали ютуқлар 21 блэкжек ўйнашга интилиш ва уни ўрганиш учун асосий сабабдир. Ушбу ўйиннинг қизиқ томони, у ҳам тажрибали ўйинчилар ва қиморбозлар ҳам кўнгил очиш ва дам олиш учун ўйнайдиганларга мос келади.

Eng yaxshi kazino pul uchun o'ynang!

4.7/5
777 1 omonat uchun Bonus $80 SHARTLAR QOʻLLANILADI
Hozir O'yna
4.7/5
Casumo 1 omonat uchun Bonus $120 SHARTLAR QOʻLLANILADI
Hozir O'yna
4.8/5
888 Casino 1 omonat uchun Bonus $888 SHARTLAR QOʻLLANILADI
Hozir O'yna
4.7/5
Bgo 1 omonat uchun Bonus $130 SHARTLAR QOʻLLANILADI
Hozir O'yna

Ўйнашни бошлашдан олдин билиш лозим бўлган блэкжек қоидалари

Блэкжек қоидаларини ўрганишга тайёрмисиз? Сиз ушбу ўйин карталарда ўйналишини аллақачон билсангиз керак, аммо бирдан саккизгача колодадаги исталган картадан фойдаланишингиз мумкинлигини билганмисиз? Аниқ рақам сиз ўйнаётган казинога боғлиқ, аммо мультиколодали версиялар кўпроқ оммалашган.

Дўстлар билан ёки онлайн казинода ўйнашингиздан қатъий назар, стандарт блэкжек қоидалари қўлланилади. Ўйиндаги сеҳрли рақам бу 21 бўлиб, ҳам ўйинчи, ҳам тарқатувчи имкон қадар ушбу рақамга яқин рақамни йиғишга интилади. Казино блэкжек қоидалари 21 рақамидан ортиғига рухсат бермайди, акс ҳолда сиз “қўлга тушасиз” ва қўлингизни бой берасиз.

Карта қийматларига келсак, блэкжек қоидалари жадвали Тузни ўйиндаги энг универсал карта деб ҳисоблайди. Энг яхши блэкжек қоидаларидан бири шуки, ўйинчи 1 ёки 11 рақамига эга бўлиши мумкин ва қайси бири мослигини ўйинчининг ўзи танлайди. Оддий блэкжек қоидалари шунингдек шуни назарда тутадики, 10 дан Қ гача карталар 10 қийматга эга, 2 дан 9 гача бўлган карталар асл қийматини сақлаб қолади.

Блэкжекда пул тикиш масаласида эса казинолар минимал ҳамда максимал миқдорни кўрсатади. Ўйин сиз бошланғич пулни тиккандан сўнг бошланади, сўнгра тарқатувчи сизга ва ўзига иккитадан карта сузади. Блэкжек қоидаларига кўра сиз 21 рақамига етиб олишингиз лозим, бу Туз ва 10 рақамининг йиғиндисига эга бўлсангиз сиз бунга эришасиз дегани. Агар тарқатувчининг қўлида бунга тенг кучдаги карта бўлмаса, сиз автоматик тарзда ютасиз.

Ўйиннинг нозик томони шундаки, иккала картангиз столда очилади, тарқатувчининг эса фақат битта картаси очилади. Фақат карталарни солиштириш пайтидагина у бутун карталарни очади.

Бошланғич икки карта ёки қаттик ёки юмшоқ қўлни ташкил этади. Блэкжекда қаттиқ ва юмшоқ қўл нима эканини қуйида билиб олинг:

  • Юмшоқ қўлда Туз мавжуд бўлади.
  • Қаттиқ қўлда эса Туз бўлмайди.
  • Қўлингиз кучига қараб, блэкжек қоидаларига кўра, сизда бир неча вариант бўлади:
  • Туриш – қўлингиздаги карталарни қолдириш.
  • Уриш – тарқатувчидан камида яна битта карта сўраш.
  • Бўлиш – ўйинчилар бошида жуфтга эга бўлганда қўллайдилар. Бу битта қўл ўрнига иккита қўл билан ўйнаш имконини беради.
  • Икки карра тушириш – фақат битта қўшимча карта сўраб гаров суммасини кўтариш.
  • Таслим бўлиш – айрим вариантларда буни қўллаш имконсиз, аммо бунда йўқотишларни назорат қилиш мумкин.

Қўлингиз шаклланиб бўлгандан сўнг, уни тарқатувчининг қўли билан солиштириш лозим. Кимнинг қўли кучлироқ бўлса (21 га яқинроқ), у ғалаба қозонади ва ўйин бошидан бошланади.

BlackJack Videos
Qanday blackjack o'ynash Bu yozuvning yordamida blackjack o'ynash bilib oling. Biz bir blackjack futbolchi bo'lishga qanday sizni o'rgatadi Barcha videolarni ko'rish

Блэкжекда ютиш сирлари

Асосий қодиларни билсангиз ва блэкжекда ютишга кўпроқ қизиксангиз, сизга айрим маслаҳатларимиз бор. Қуйидаги блэкжекда ютиш маслаҳатлар билан танишинг:

  • Қачон бўлиш ва қачон бўлмасликни билинг. Блэкжекда ютишнинг энг зўр йўли бир жуфт Тузлар ёки саккизларни бўлишдир. Шу билан бирга, доимо 10 дан Қ гача карталарни жуфт ҳолда сақланг. Бу блэкжекда ютишни ўргатувчи видеода келтирилган муҳим қоида ҳисобланади.
  • Бошланғич қўл кучига қараб ақлли қарор қабул қилинг. Агар онлайн блэкжекни ютишни ўрганмоқчи бўлсангиз ушбу стратегияни қўлланг – қўлингизда 11 га тенг ёки ундан кам қийматдаги карталар бўлса, тарқатувчидан “уришини” сўранг. Интуициянгизга таяниб (ундан яхшиси, блэкжек жадвалига таяниб) 12 билан 16 орасидаги қийматли карта бўлса яна битта карта сўранг. Асосий блэкжек маслаҳатларига 17га тенг ёки ундан юқори қийматдаги карталар бўлганда “туриш” киради.

Ўзбекистонлик ўйинчилар сўрайдиган саволлардан бири бу блэкжекда доимий равишда ютиш мумкинми? Ҳеч қандай стратегия сизга доимий равишда ютишингизга кафолат бермайди. Аммо, маслаҳатларимиздан фойдаланиб карталарни санамасдан ҳам блэкжекда ютишни ўрганишингиз мумкин.