Блэкжек стратегияси

Ўйинингизни яхшилаш учун ишончли блэкжек стратегияси керакми? У ҳолда биз томондан блэкжек ўйинининг ҳар бир вариантини ичига олган стратегиялар билан танишинг.

Агар блэкжек ўйинининг асослари билан таниш бўлсангиз, ўйинда қанча колодадан фойдаланишни казино ҳал қилишини билсангиз керак. Уларнинг сони бирдан саккизгача бўлиши мумкин ва у қайси блэкжек ютуқ стратегиясини танлашингизга таъсир этиши мумкин.

Ушбу мақола сиз блэкжек ўйинида қанча колода борлигидан келиб чиқиб қайси блэкжек стратегиясидан фойдаланишингиз лозимлигига эътибор қаратади. Бир неча колодали ўйин билан битта колодали ўйинга бўлган ёндашув турлича бўлишини эътиборга олиш лозим.

Стратегия жадвалларимизнинг ҳар бири статистик эҳтимолликка эътибор қаратади. Бошқача қилиб айтганда, биз бирор ўйинда қўлни ютишингиз учун энг кўп имкониятни тақдим этадиган ҳаракатларни танлаганмиз. Шуни ёдда тутингки, ҳеч қайси стратегия сизга ғалабани кафолатламайди, аммо блэкжекда қачон “урмасликни” билиш сизни ғалабага яқинроқ олиб келади.

Битта колодали блэкжек қўли жадвали

Биринчи жадвал 52 та карта билан ўйнашга мўлжалланган. Блэкжек асосларига оид стратегиялар жадвалига келсак, сиз ушбу стратегия билан бошлашингиз мумкин.

Битта колодали блэкжек қўли жадвали

Кўриб турганингиздек, ушбу содда блэкжек стратегияси жадвали сизга бошланғич ҳолатдаги қўлингиздаги карталар кучидан келиб чиқиб килинадиган ишларни кўрсатади. Бунга 52 та картали блэкжек ўйнаганда ўзингизнинг шпаргалкангиз сифатида қаранг. Сиз юқоридаги жадвални чоп этишингиз ва онлайн ўйнаётганда фойдаланишингиз мумкин. Аммо, шуни унутмангки, жонли казинолар бу каби жадвалларни ўйинга олиб киришингизга рухсат бермайди.

2 колодали блэкжек стратегияси

2 колодали блэкжек стратегияси

2 колодали блэкжек фақат 52 та картадан иборат ўйиндаги стратегиядан фарқ қилади. Юқоридаги жадвалдаги таҳлилга кўра, сиз ўз амалларингизни иккита колодали блэкжекдаги эҳтимолликларга мослаштиришингиз лозим бўлиб, бизнинг статистика мутахассисларимиз сиз тарқатувчига нисбатан устунликка эга бўлишингиз учун уларни ҳисоблаб чиққан.

Иккита колодали блэкжек шунингдек айрим асосий маслаҳатлар, масалан саккизлар ва Тузларни бўлиш, бошланғич қиймати 20 га тенг карталарга эга бўлсангиз туриш каби амаллар.

4 колодали блэкжек стратегияси

4 колодали блэкжек стратегияси

Кейингиси бу тўртта колода ёки 208 та карта билан ўйнаш учун жадвалдир. Унинг формуласи ҳар қандай блэкжек “уриш”, “қолиш” жадвали билан бир хил. Сиз тақатувчи столга нималарни тарқатганини ҳамда қўлингиздаги карталарни таҳлил қилишингиз лозим. Шундан келиб чиқиб, сиз столга қарайсиз ва керакли амални бажарасиз.

6 колодали блэкжек стратегияси

6 колодали блэкжек стратегияси

Гап шундаки, блэкжекда бенуқсон стратегия мавжуд эмас. Аммо, турли вазиятларда қўллаш мумкин бўлган блэкжек “уриш” жадвалига эга бўлиш яхши бўлади. 6 колодали ўйинга мўлжалланган жадвал 8 колодали ўйинга ҳам мос келади. Эслаш муҳим бўлган жиҳат шуки, бунда импровизацияга умуман йўл қолмайди. Асосий жадвални маҳкам тутиш сизнинг мураккаб блэкжек стратегиянгиз ва ғолиб чиқишингиз учун ягона йўл ҳисобланади.

Блэкжекда эҳтимолликни алмаштириш

Ўйинда вариантларни алмаштириш имконияти борлиги ҳақида эшитгандирсиз ва бу жуда ҳаяжонлидир, сабаби, у карталарни қўллар орасида силжитиш имконини беради. Барибир, сиз ҳар бир қўлни таҳлил қилишингиз ва қуйидаги жадвалга асосан ҳаракат қилишингиз лозим:

Блэкжекда эҳтимолликни алмаштириш

Ўйинда ғалаба қозонишнинг асосий йўллари қайсилар? Жуда осон – биринчи вазифа бу юқоридаги стратегиялардан мосини танлашдир. Казиноларнинг кўпчилиги сизга ўзингиз истаган ўйин турини ўйнашга рухсат беради.

Гап блэкжек стратегиялари ҳақида кетганда, колодалар сони сизнинг имкониятларингизга кўп ҳам таъсир ўтмайди. Сизга ўйналадиган карталардан келиб чиқиб тактикани ўзгартириш керак бўлиши мумкин, аммо математик эҳтимоллик барибир ҳисобланиб ютиш учун энг яхши имкониятлар таъминланади.

Барчаси сиз истагандек кетмаса, тактикага амал қилишни унутманг. Эҳтимоллик қонунига кўра, сиз ниҳоят ютишни бошлашингиз мумкин, шу сабабли ҳам бу жадваллар узоқ муддатда иш беради.

Eng yaxshi kazino pul uchun o'ynang!

5/5
Joycasino 1 omonat uchun Bonus $100
Hozir O'yna
5/5
Joycasino 1 omonat uchun Bonus $100
Hozir O'yna
5/5
Joycasino 1 omonat uchun Bonus $100
Hozir O'yna
5/5
Joycasino 1 omonat uchun Bonus $100
Hozir O'yna

Блэкжекда карталар қандай саналади ва қандай катта ютуқларги эришиш мумкин

Карта санаш стратегияси шунчалик оммалашганки, бу ҳақда ҳатто кино ҳам олинган. Кўпчилик ўйинчилар буни тарқатувчини ютишнинг ва ютишнинг муваффақиятли йўли деб биладилар. Муаммо шундаки, казинолар блэкжекда санаш тактикаси уларга етказаётган муаммоларни тушунадилар. Шу сабабли сиз эҳтиёт бўлишингиз ва санаётганингизни яширишингиз лозим.

Блэкжекда карта санаш нима экан деб қизиқаётган бўлсангиз бу айримлар содда, бошқалар эса мураккаб деб ҳисоблайдиган фойдали стратегиядир. Унга кўра, тизим қанча паст ва юқори карталар колодадан чиққанини ҳисоблайди. Бу сизга кейинги карталар паст ёки юқори бўлишини аниқ тахмин қилишга ёрдам беради. Кейинги картани аниқ тахмин қилсангиз, сиз ютиш эҳтимолингизни кескин орттирасиз.

Қуйида блэкжек карталарини ҳисоблашнинг содда йўли кўрсатилган. Аввал, сиз маълум карталарга қиймат бериб чиқинг. Бунинг энг содда йўли:

  • 2 дан 6 гача карталарга “1” дан фойдаланинг.
  • 7 дан 9 гача карталарга “0” дан фойдаланинг.
  • 10 дан Тузгача карталарга “-1” дан фойдаланинг.

Аввал “0” дан бошланг, ҳар бир карта ўтиши билан умумий қийматни қўшинг ёки айиринг. Бунга яна «ҳаракатдаги сон» дейилади. Ушбу рақамдан вазият қулай бўлганда ўз фойдангизга фойдаланинг.

Кўп колодали ўйинларда сиз шунингдек “ҳақиқий сон”ни ҳам қўллашингиз керак. Колодалар сони сабабли сиз ҳаракатдаги сонни олиб уни ўйинда қолган колодаларга бўлишингиз лозим. Натижа ижобий бўлса пул тикишнинг айни вақти бўлади.

Бизнинг блэкжекда карта санаш йўриқномамиз ёқдими? Агар ёққан бўлса, казинога боришдан олдин уни машқ қилиб маҳоратингизни орттириб олинг.

BlackJack Videos
Qanday blackjack o'ynash Bu yozuvning yordamida blackjack o'ynash bilib oling. Biz bir blackjack futbolchi bo'lishga qanday sizni o'rgatadi Barcha videolarni ko'rish